Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ янги лойиҳаларига инвестициялар 23 млрд долларга етди — UNCTAD маърузаси

Таъкидланишича, минтақада Хитой ва Яқин Шарқ мамлакатларининг сармоявий фаоллиги ошиб бормоқда. Энг катта фаоллик транспорт, энергетика, биотехнология ва минераллар соҳаларида кузатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. БМТнинг UNCTAD ташкилотининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари учун Жаҳон инвестициялари тўғрисидаги асосий маърузасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир UNCTAD Котибияти ва Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилди.

UNCTAD инвестиция тадқиқотлари бўлими раҳбари Ричард Болвийннинг сўзларига кўра, глобал оқимларнинг қайта тақсимланиши шароитида минтақада Хитой ва Яқин Шарқ мамлакатлари тобора катта роль ўйнамоқда: 2024 йилда ЕОИИдаги янги лойиҳаларга киритилган инвестициялар қарийб 23 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Энг катта фаоллик транспорт, қайта тикланадиган энергетика, биотехнология ва минералларни қазиб олиш соҳаларида кузатилмоқда.
Иштирокчилар капитал учун рақобат кучайиб бораётган шароитда қўшма ечимлар ишлаб чиқиш учун маърузанинг муҳимлигини таъкидлашди.

ЕИК Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш департаменти директори Ернар Бакенов таъкидлаганидек, ЕОИИ қулай инвестиция муҳитини шакллантирди, UNCTAD билан ҳамкорлик эса Иттифоққа глобал таҳдидларга самаралироқ жавоб бериш ва минтақанинг жаҳон инвестиция бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.

Маълумот учун: БМТ Котибияти таркибидаги ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, у жаҳон савдосида ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қилади. Асосий мақсади ривожланишнинг барча жабҳалари - савдо, ёрдам, транспорт, молия ва технологияга оид сиёсатни ишлаб чиқишдан иборат.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари ЯИМ 4,4 фоизга ўсди – Мишустин