ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларининг умумий ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўтган йил давомида 4,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён бу кўрсаткич яна 2 фоизга ошган.Россия бош вазири 10 йил давомида ЕОИИ глобал ривожланишнинг асосий марказларидан бири бўлганини эслатди.
Йил бошидан буён Иттифоқнинг бу кўрсаткичи яна 2 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларининг умумий ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўтган йил давомида 4,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён бу кўрсаткич яна 2 фоизга ошган.
“Ўтган йил якунларига кўра Иттифоқнинг ЯИМ 4,4 фоизга ошди. Жорий йилнинг январь-март ойлари давомида 2 фоизга ўсди ва бу саноат ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чакана савдо, асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг ўсиши ҳисобига амалга ошди”, - деди Мишустин.
Россия бош вазири 10 йил давомида ЕОИИ глобал ривожланишнинг асосий марказларидан бири бўлганини эслатди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.