Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда

© Пресс-служба кабинета министров КР / Эргеш ЖусубалиевПремьер-министр республики Узбекистан Абдулла Арипов
Премьер-министр республики Узбекистан Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Oбуна бўлиш
Чўлпонотаги Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида савдо, божхона, транспорт ва бошқа масалалар муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг (ЕОҲК) йиғилишида иштирок этмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Чўлпонота шаҳрида Россия бош вазири Михаил Мишустин иштирокида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бошланди. Россия бош вазири расмий ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турибди.
Йиғилишда, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари - Беларусь бош вазири Александр Турчин, Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Касималиев ва Арманистон бош вазири ўринбосари Мгер Григорян ҳам иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, Чўлпонотадаги йиғилишга ЕОИИ кузатувчи давлатлари вакиллари - Эроннинг биринчи вице-президенти Муҳаммад Риза Ориф, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ташриф буюрди. Куба бош вазири Мануэл Марреро Круз онлайн режимда иштирок этмоқда.
© Евразийская экономическая комиссияЕАЭС в Чолпон-Ате
ЕАЭС в Чолпон-Ате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
ЕАЭС в Чолпон-Ате
“Бешлик” мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари савдо, божхона маъмуриятчилиги, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, умумий биржа маконини яратиш, рақобатни такомиллаштириш, нефть ва газнинг умумий бозорларини шакллантириш, дори-дармон ва тиббий буюмлар бозорларини ривожлантириш ва бошқа масалаларни кўриб чиқадилар.
14 - 15 август кунлари бўлиб ўтадиган ЕОҲК йиғилишининг кун тартибига жами 20 та масала киритилган.
Янгиликлар лентаси
0