ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Озарбайжонда бўлиб ўтаётган III МДҲ ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси яна бир бор муваффақият қозонди. Спортчилар жами 10 та медаль — 1 олтин, 3 кумуш ва 6 бронзани қўлга киритишди.
Олтин медални академик эшкак эшиш бўйича Жасур Турғунов ва Бобур Муҳиддинов (1500 метр, U19) дуэти ютиб олди.
Кумуш медаллар эса қуйидаги спортчиларга насиб этди:
Б. Ҳайитбоев / Л. Қўчқоров — академик эшкак эшиш, 1500 метр (U17);
Зиёдбек Йўлдошев — байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр (U20);
Н. Рейнавалд / Ш. Ҳасанов — байдаркада эшкак эшиш, 500 метр (U18).
Бронза медал соҳиби бўлганлар:
Баскетбол 3х3 (ўғил болалар жамоаси);
Нурмуҳаммад Мўминов — қиличбозлик (шпага);
Шоҳрух Ҳасанов — байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр (U18);
Давлатжон Ҳамдамов — байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр (U16);
Муҳаммадазиз Арипов — каноэда эшкак эшиш, 500 метр (U17);
М. Шербаков / Д. Ҳамдамов — байдаркада эшкак эшиш, 500 метр (U16).