Афғонистонда учинчи мамлакатлар ҳарбий инфратузилмасини жойлаштириш номақбул – Лавров

Унинг сўзларига кўра, минтақадан ташқари ўйинчилари кучи бўлиши вазиятни издан чиқариш ва янги можароларга олиб келишга қодир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Афғонистонда учинчи мамлакатлар ҳарбий инфратузилмасини жойлаштириш мутлақо номақбул. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Биз Афғонистон ҳудудида ҳамда қўшни давлатлар ҳудудида ҳар қандай баҳона билан учинчи мамлакатларнинг ҳарбий инфратузилмасини жойлаштиришнинг қатъиян қабул қилинмаслигини тасдиқлаймиз”, - деди Лавров Афғонистон бўйича Москва формати маслаҳатлашувларининг еттинчи йиғилишида.

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, минтақадан ташқари ўйинчилари кучи бўлиши вазиятни издан чиқариш ва янги можароларга олиб келишга қодир. Афғонистон тарихи буни билади.
“Ўйланманки, ҳамма аллақачон тўғри хулосаларни чиқарган бўлиши шарт”, - дея қўшимча қилди Лавров.
Афғонистон бўйича Москва формати маслаҳатлашувларининг еттинчи йиғилишида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон махсус вакиллари иштирок этмоқда.
Ғарб Афғонистонга НАТОнинг ҳарбий инфратузилмасини қайтаришни хоҳламоқда – Шойгу