Ғарб Афғонистонга НАТОнинг ҳарбий инфратузилмасини қайтаришни хоҳламоқда – Шойгу

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСергей Шойгу
Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2025
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, НАТО мамлакатлари делегациялари сўнгги пайтларда тез-тез Афғонистонга ташриф буюрмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Ғарб Афғонистонга НАТОнинг ҳарбий инфратузилмасини қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу “Российская газета” учун ёзган мақоласида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, толиблар ҳукуматини расман тан олишдан бош тортишга қарамай, Британия, Германия ва АҚШ Кобул билан яқинлашишни кўзламоқда, бу мамлакатлар делегациялари сўнгги пайтларда тез-тез Афғонистонга ташриф буюрмоқда.
Шойгу Афғонистонни тиклаш учун Ғарб жавобгарликни зиммасига олиши кераклигини қайд этди, аммо улар мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш масаласини сиёсийлаштириб, Афғонистон ривожланишини тўхтатиб қўйишмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Россия толибларга Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга ва куч ишлатар идоралар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.
Баходир Қурбонов провел встречи с председателем Службы разведки Афганистана, министрами обороны и внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2025
ДХХ раиси Афғонистон Разведка хизмати раҳбари ва вазирлари билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0