Ўзбекистон Москвадаги Афғонистон бўйича маслаҳатлашувда иштирок этади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМинистерство иностранных дел России
Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Oбуна бўлиш
Москвада Афғонистон бўйича халқаро маслаҳатлашув йиғилиши ўтказилади. Йиғилишда минтақа ва қўшни давлатлар махсус вакиллари қатнашиб, миллий ярашув ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 7 октябрь куни Москвада Афғонистон бўйича “Москва формати” маслаҳатлашувларининг навбатдаги — еттинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон махсус вакиллари даражасида бўлиб ўтади.
Меҳмон сифатида Беларусь делегацияси таклиф этилган. Афғонистон томонидан эса ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий қатнашиб, тадбир доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан алоҳида учрашув ўтказади.
Мажлисни Россия ташқи ишлар вазири очиб беради. У ёпиқ режимда ўтади.
Йиғилишда Афғонистонда миллий ярашув жараёнига кўмаклашиш, минтақа давлатларининг Кобул билан сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлигини кучайтириш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, терроризм ва гиёҳвандликка қарши кураш мавзуларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Якунда қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.
В Кабуле создано совместное узбекско-афганское транспортное предприятие
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Ўзбекистон-Афғонистон савдо ва логистика қўшма корхонаси ташкил этилди
Янгиликлар лентаси
0