Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Харьков вилоятидаги Отрадноени озод қилди

Украина армияси “Шимол” бўлинмалари маъсулиятидаги ҳудудда 160 нафардан зиёд ҳарбийси ва қатор техникаларидан маҳрум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги Отрадное қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ва кескин ҳаракатлар натижасида Харьков вилоятидаги Отрадное аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилади хабарда.
Бу йўналишда “Шимол” бўлинмалари Украина Қуролли кучларининг учта ҳудуддаги учта бригадасига зарба берди.
“Шимол” ҳарбийлари Суми вилоятида ҳам ҳаракат қилмоқда. У ерда бир сутка давомида Украина армиясининг учта бригадаси ва битта ҳужумчи полкига зарба берилди.
Душман “Шимол” бўлинмалари маъсулиятидаги ҳудудда 160 нафардан зиёд ҳарбийси ва қатор техникаларидан маҳрум бўлди. Улар орасида зирҳли машина, автомобиллар ва иккита артиллерия қуроли бор.
Бундан ташқари, УҚКнинг иккита ўқ-дори омбори яксон қилинган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
УҚК Северскдаги турар жой бинолари орасида ҳам окоплар қазиган