УҚК Северскдаги турар жой бинолари орасида ҳам окоплар қазиган

Oбуна бўлиш
Северскдаги турар-жой бинолари юзлаб метрга чўзилган кенг қамровли окоплар тармоғи билан бир-бирига боғланган.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Украина қўшинлари Северск шаҳрини ҳимоя қилиш учун турар-жой бинолари ва фуқаролик объектлари орасидан ўтувчи окоплар тармоғини қазиди.
Бу ҳақда "Жануб" кучлар гуруҳининг чақирув белгиси "Кризис" бўлган разведкачи офицери РИА Новостига маълум қилди.

"Северскнинг ўзида фуқаролик бинолари орасидан окоплан ўтади. Украина Қуролли кучлари улардан ўзлари учун истеҳком сифатида фойдаланадилар. Улар ушбу хандақлар орқали у бинодан бу бинога сездирмасдан ўтишлари мумкин. Шаҳардаги окоплар тармоғи дастлабки учта чизиқдан бошланади ва турар-жой бинолари бўйлаб юз метрдан ошиқроққа чўзилади", - деди "Кризис."

Разведкачининг таъкидлашича, шаҳардаги окоплар нинг ариқ тармоғи нафақат кўп қаватли уйларни боғлайди, балки шаҳардаги гаражлар, хусусий уйлар, савдо дўконлари ўртасида юзлаб метрларга чўзилган, турли биноларни бир-бирига боғловчи ўтиш йўлларига олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0