Озодбек Назарбеков Саудия маданият вазири билан ҳамкорлик тўғрисида ҳужжат имзолади

Саудия Арабистонида ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида икки давлат маданият вазирлари учрашди. Учрашув якунида маданий ҳамкорлик бўйича ҳужжат имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Саудия Арабистонидаги Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлиги маданият вазири Бадир бин Абдулла бин Муҳаммад бин Фарҳан Ал Сауд ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик юзасидан ҳужжат имзоланди.  
Шунингдек, таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Саудия Арабистонида сақланаётган Марказий Осиё тарихига оид бетакрор ва нодир қўлёзмаларни ўзбек тилига таржима қилиш ишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Россиядан Тошкентга "Санъат олами" карвони етиб келди – видео