Чегара билмас фан: россиялик олимлар Ўзбекистон ёшлари учун маърузалар ўқийди

Тошкентдаги Рус уйида Россия олимлари ва Фанлар академияси профессорлари томонидан очиқ маърузалар ўтказилади. Барча иштирокчиларга сертификатлар берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 7 октябрь куни соат 15:00 да Рус уйида Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва "Наука.РФ" портали кўмагида А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили институти томонидан ташкил этилган "Келажак олимлари" халқаро лойиҳаси доирасида россиялик олимлар, Россия Фанлар академияси профессорлари, тадқиқотчилар ва илмий арбобларнинг очиқ маърузалари бўлиб ўтади.
Таклиф этилган маърузачилар орасида:
Евгения Пушина - биология фанлари доктори, Россия Фанлар академияси профессори, ҳужайра дифференциацияси лабораторияси мудири. Маъруза мавзуси: нейрофизиология ва мия функцияларини тиклаш соҳасидаги энг сўнгги биотиббиёт тадқиқотлари.
Андрей Константинов - илмий журналист, муҳаррир ва фан тарғиботчиси. У ўз маърузаси доирасида сунъий интеллект ва генетика ўтмишнинг тарихий манзарасини тиклашга қандай ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб беради.
Елена Дергачёва - фалсафа фанлари доктори, Россия Фанлар академияси профессори, Фанлараро илмий мактаб раҳбари. Технологик тараққиёт шароитида биологик оламнинг ўзгариши ва унинг инсонга таъсири ҳақида фалсафий нуқтаи назарни тақдим этади.
Российские учёные проведут лекции для молодёжи Узбекистана
Иштирок этиш учун талабалар, аспирантлар, ёш олимлар, ўқитувчилар ва Россия фанининг замонавий ютуқларига қизиқувчилар таклиф этилади.
Рўйхатдан ўтиш соат 14:30 да.
Бошланиш вақти соат 15:00.
Манзил: Тошкентдаги Рус уйи (Юнус Ражабий кўчаси, 63-уй)
Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали шаклни тўлдиришингиз керак
️Барча иштирокчиларга А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили институти томонидан сертификатлар топширилади.
Матбуот маркази
Россия ва Ўзбекистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни қандай ривожлантирмоқда – видео