ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ томонидан Украинага узатилаётган разведка маълумотлари ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Бу — оммавий ахборот воситаларининг хабари. Бироқ тажриба шуни кўрсатдики, йўқ жойдан бу каби хабарлар пайдо бўлмайди. АҚШ Украинага разведка маълумотларини доимий, онлайн режимда узатади”, – деди у.
Песков айнан қайси разведка маълумотлари узатилаётгани ҳақида тахмин қилиш мумкинлигини қайд этган.
Шунингдек, у НАТО ва АҚШнинг бутун инфратузилмаси Украина билан маълумот алмашув ва разведка йиғиш тизимларида фаол иштирок этиши, бу инкор этиб бўлмас ҳақиқат эканлигига ҳам алоҳида тўхталган.