Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги ФИФА U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Тегишли қарор ФИФА кенгашининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинган.
Таъкидланишича, мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон бу жаҳон чемпионати мезбонлиги учун июлда биргаликда ариза берганди.
Футбол: Ўзбекистон Кувайт билан ўртоқлик учрашуви ўтказади