Камбағал оилаларга тадбиркорлик учун 5 йилгача имтиёзли кредит берилади — янги қонун

Камбағал оилаларга кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар ҳамда тадбиркорлик учун кредит ажратиш тартиби белгилаб берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ҳукумат қарори (612-сон, 30.09.2025 й.) билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Низом “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” томонидан камбағал оилаларга қуйидаги товарларни харид қилиш учун кредит ажратиш тартибини белгилайди:
ноутбук; ️
тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари; ️
кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.
Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.
Аризалар скоринг баҳолаш натижаларига кўра 1 иш кунида кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

Бириктирилган раҳбар аризани 5 иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади. Ўрганиш натижаси бўйича фотоҳисобот ва кредит ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани платформага жойлаштиради.

Қарз олувчиларга кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан қуйидагича ажратилади:
- 15 млн сўмгача бўлган 1 та ноутбук сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга 2 йил имтиёзли давр билан;
- тадбиркорликни бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан.
Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули берилади