Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пули берилади

© Администрация Ботанического садаБотанический сад в Ташкенте зимой.
Ботанический сад в Ташкенте зимой. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2025
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”да жами 816 мингта оила мавжуд.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Эҳтиёжманд оилаларга қиш мавсумида бир марталик кўмак берилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя вазирлиги хабар қилмоқда.
2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Бугунги кунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”да жами 816 мингта оила мавжуд.
© Ижтимоий ҳимоя вазирлигиВилоятлар бўйича эҳтиёжманд оилалар сони
Вилоятлар бўйича эҳтиёжманд оилалар сони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2025
Вилоятлар бўйича эҳтиёжманд оилалар сони
Ҳозирда “Маҳалла еттилиги” томонидан ушбу реестрлардаги оилаларнинг 40 фоизигача қўшимча равишда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилалар рўйхати шакллантирилмоқда.
Жорий йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, “Маҳалла еттилиги” томонидан 317 698 та қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхати тузилди.
Қўшимча рўйхат шакллантиришда биринчи навбатда қуйидаги тоифадаги оилалар қамраб олинади:
боқувчисини йўқотган оилалар;
таркибида И ёки ИИ гуруҳ ногирони бўлган шахслар мавжуд оилалар;
ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилалар;
газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва марказлаштирилган иситиш тизими йўқ кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар;
бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила бирга яшовчи хонадонлар;
узоқ муддатли даволанишни талаб этувчи оғир касалликка чалинган шахслар бор оилалар;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар, шу жумладан ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар.
Ижтимоий ҳимоя вазирлиги ушбу тоифаларга мос келадиган эҳтиёжманд оилаларни жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилишни сўрамоқда.
Янгиликлар лентаси
0