ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Исроил денгиз кучлари Global Sumud флотилияси қарши ҳаракат қилиб, Ғазога ёрдам етказишни мақсад қилган 13 та кема ва улардаги хорижлик фаолларни тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, кемалар тахминан 500 нафар кишини ташигани, жумладан, швед иқлим фаоли Грета Тунберг ҳам улар орасида бўлган. Гуманитар ёрдам жами 40 тан зиёд кемадан иборат бўлган.
“Ташкилотчилар баёнотида кемаларнинг халқаро сув йўлларида ноқонуний равишда тўхтатилиб, тинтув ўтказилгани айтилади. Исроил ҳукумати эса бундай ҳаракатларни миллий хавфсизлик билан изоҳлаб, юкларни расмий каналлар орқали Ғазога юбориш таклифини илгари сурган”, – дейилади хабарда.
Туркия ҳаракатни “террорчилик” деб атаган, Колумбия эса икки колумбиялик фуқаро ҳибсга олинганидан сўнг Исроил дипломатик ваколатхонасини депортация қилгани айтилмоқда.
Флотилия қўлга олингандан кейин Италия ва Колумбияда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Оммавий иш ташлашлар ҳам эълон қилинди.