Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроилнинг фаластинликларни ёппасига кузатиши қийинлашди

© Sputnik / Бахром ХатамовIT cпециалист за работой
IT cпециалист за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
Исроил маълумотлардан ҳаво ҳужумларини уюштиришда ҳам фойдаланган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. "Microsoft" корпорацияси Исроилнинг "Azure булут", "Unit 8200" ва сунъий интеллект хизматларидан фойдаланишини тўхтатди. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, корхоранинг илгари шартларига зид равишда технология фаластинликларнинг миллионлаб телефон қўнғироқларини оммавий тарзда сақлаш ва таҳлил қилиш учун ишлатилгани сабаб бўлган.

“Гувоҳларнинг айтишича, "Unit 8200" томонидан йиғилган маълумотлар "Microsoft"нинг Нидерланддаги маълумот марказида сақланган бўлиб, улар Ғазо ва Ғарбий соҳилда яшовчиларнинг алоқа тарихини таҳлил қилиш, кузатув маълумотларини AI воситалар ёрдамида ишлаш ва ҳатто ҳаво зарбалари режалаштириш учун фойдаланилган”, – дейилади хабарда.

"Microsoft" вице-президенти Брад Смитҳ ходимларга йўллаган мактубида ташкилот бу қарорни “оммавий кузатувга имкон берадиган технологияни таъминламаслик” принципига асосан қабул қилганини билдирган. Шунга қарамай, компания бошқа Исроил ҳарбий ташкилотлари билан бўлган технологик ҳамкорлигини тўлиқ тугатмагани айтилмоқда.
Поисковик Гугл - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Исроил-Фаластин можароси
"Google" катта пул эвазига Исроил ташвиқоти билан шуғуллангани маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0