Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

"Google" катта пул эвазига Исроил ташвиқоти билан шуғуллангани маълум бўлди

© Pixabay / Hebi B.Поисковик Гугл
Поисковик Гугл - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2025
Oбуна бўлиш
Келишув жараёнларига  Исроил Бош вазири Бенжамин Нетанёни бош-қош бўлган. Мақсад – Ғазо ҳақидаги маълумотларни қидирув тизимида мунтазам тўсиш.
ТОШКЕНТ, 2-сен – Sputnik. Жорий йилнинг иккинчи ярмида дунёдаги энг улкан қидирув тизими – "Google" ҳамда Исроил ҳукумати ўртасида умумий қиймати 45 млн долларга тенг келишув имзолангани фош бўлди. Бу ҳақда "Anadolu Ajansi" агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, бу ҳаракатнинг тагига етиб, уни "Drop Site News" ахборот сайтининг журналистлари фош этишган.
Таъкидланишича, лойиҳа доирасида "Google" авж олган танқидий воқеалар — Ғазога инсонпарварлик ёрдами тўсиб қўйилгани ортидан Исроил ҳукуматининг расмий фикрларини тарқатишда муҳим роль ўйнаган. Бу орқали глобал ҳамжамиятда Ғазода очлик йўқ деган тасаввурни уйғотиш мақсад қилинган эди, дейилади агентлик хабарида.

Шунингдек, X (Twitter) платформаси учун 3 млн доллар ва Outbrain/Teads реклама платформаси учун 2,1 млн доллар миқдорида алоҳида шартномалар тузилганини ҳам маълум бўлган.

Айни компания “ҳасбара” номини олгани ва Исроилнинг жамоатчилик билан алоқаларга оид стратегиясида асосий бўғин экани ҳам айтилмоқда.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов ШОС в городе Тяньцзине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2025
Исроил-Фаластин можароси
Ғазо секторида аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда – Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0