Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ давлатлари агросаноат соҳасида молиявий қўллаб-қувватланади

Аъзо мамлакатлар ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар учун кредит ва қарзлар бўйича фоиз ставкалари ЕОИИ бюджети ҳисобидан субсидияланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатларнинг агросаноат мажмуасида қўшма кооперацион лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича умумий ёндашувлар келишиб олинди.
Янги механизмга кўра, аъзо мамлакатлар ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар учун кредит ва қарзлар бўйича фоиз ставкалари ЕОИИ бюджети ҳисобидан субсидияланади. Бунда лойиҳанинг муайян шартларига риоя қилиниши талаб этилади.
В ЕАЭС согласованы подходы по поддержке кооперационных проектов в АПК
Маълум бўлишича, бу ёндашув 2024 йилдан бери саноат соҳасидаги кооперацион лойиҳалар учун амал қилади. Эндиликда агросаноат мажмуаси йўналиши учун ҳам молиявий рағбатлантириш чораси сифатида жорий этилган.
Мазкур молиявий восита орқали умумий бозор имкониятларидан фойдаланиш, томонларнинг технологик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини сафарбар этиш ҳамда иқтисодий шароитлардан самарали фойдаланиш мақсад қилинган.

Энг истиқболли йўналишлар сифатида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва селекцияси, чорвачилик, маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги саноати мажмуасида инфратузилмасини ривожлантириш қайд этилган.

Маълумотларга кўра, белгиланган ёндашувлар асосида ЕОИИ комиссияси аъзо давлатлар билан ҳамкорликда кооперацион лойиҳаларни танлаб олиш тартиби ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиши маълум қилинган.
Эслатамиз, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан аграр соҳада ҳамкорлик қилиш дастури лойиҳасини тайёрлаган. Мамлакат аграр соҳадаги ҳамкорликка устувор аҳамият беради, уни ўзаро муносабатларнинг стратегик йўналиши деб билади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Арипов ЕОИИ давлатларига янги ҳамкорлик йўналишларини таклиф этди