Ўзбекистон спортчилари МДҲ ўйинларида 20 та медалга сазовор бўлди

29 сентябрь куни Озарбайжонда ўтаётган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон спортчилари 20 та медални қўлга киритди. Улар орасида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 14 та бронза медаллари бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. 29 сентябрь куни Озарбайжонда ўтаётган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон спортчилари 20 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ўйинларнинг бу куни Ўзбекистон делегацияси учун серҳмаҳсул ўтди.
Атлетлар кун давомида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 14 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
- Азамат Қаюмов (стенддан отиш, трап)
- Муҳаммадюсуф Юсуфжонов (самбо, 71 кг)
- Билолбек Абдугаппаров (самбо, 79 кг)
Кумуш медаль:
- Аделина Ҳасанова (стол тенниси, яккалик)
- Валерия Хегай (таэквондо WТ, -46 кг) - Гамзат Максетбаев (самбо, -53 кг)
Бронза медаль: - Стол тенниси, эркаклар жамоавий дастури
- Стол тенниси, аёллар жамоавий дастури
- Стол тенниси, аёллар жуфтлик дастури
- Стол тенниси, эркаклар жуфтлик дастури
- Раҳматилло Абдурашидов (стол тенниси, яккалик)
- Мафтуна Гулимова (стол тенниси, яккалик)
- Жавлон Ғаниев (200 метрга баттерфляй усулда сузиш)
- Муҳаммадисмоил Раҳмонов (50 метрга баттерфляй усулда сузиш)
- Шоҳжаҳон Аҳмедов (таэквондо WТ, -63 кг)
- Мубина Бобосаидова (таэквондо WТ, -62 кг)
- Аваз Эргашев (самбо, -58 кг) - Давлатжон Козимов (самбо, -64 кг)
- Шоҳжаҳон Ғолибов (самбо, -88 кг)
- Саидаҳмад Равшанов (самбо, -98 кг)
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжондаги МДҲ ўйинларига жўнаб кетди