Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Орбан Трампга Россия Украинада ғалаба қозонганини маълум қилди

Венгрия бош вазири Трампга руслар ғалаба қозонгани ва бу масала ёпилганини айтган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Украинадаги можаро якуни ҳал қилинган – Россия ғалабаси аён, деб ҳисоблайди Венгрия бош вазири Виктор Орбан. Бу бундай фикрни АҚШ раҳбари Дональд Трампга билдирган.

“Америка президенти бу масала юзасидан менинг фикримни сўраган эди. Мен жавоб бердимки, уруш якуни ҳал: руслар ғалаба қозонди. Бу масала ёпилди”, - деди Орбан. Унинг сўзларидан “Index” портали иқтибос келтирган.

Венгрия бош вазирининг сўзларига кўра, можаро фақат қандай якунланиши ноаён – фақат АҚШ кўмагида ёки Европа ҳам музокараларда иштирок этади.
Орбан Зеленскийни Венгрияни таъқиб қилишни бас қилишга чақирди