ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Донецк Халқ Республикасидаги (ДХР) Шандриголово қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ғарб” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари тактик вазиятини яхшилади ва кескин хатти-ҳаракатлар натижасида ДХРдаги Шандриголово аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, Россия армияси Харьков вилоятидаги Колодезний, Болдиревка, Петровка ва Староверовка ҳудудларидаги Украина Қуролли кучлари бригадаларига зарба берган.
Россия мудофаа идораси Украина томони бу ҳудудда 200 нафардан зиёд ҳарбийсидан маҳрум бўлганини маълум қилди. Шунингдек, учта танк, иккита зирҳли машина, 13 та автомобиль ва тўртта дала артиллерияси қуроли яксон қилинган.