Ўзбекистон ва ЕОИИ

Арипов "Иннопром. Беларусь" кўргазмаси ялпи сессиясида иштирок этади

Минскдаги халқаро "Иннопром. Беларусь" кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди. Кўргазма сессиясида мамлакат Бош вазири ҳам иштирок этади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Бугун Беларусь пойтахтида "Иннопром. Беларусь" кўргазмаси бошланади. Бу ҳақда Sputnik Беларусь хабар бермоқда.
Тадбир Минскдаги "Belexpo" халқаро кўргазма маркази ҳудудида ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг миллий стендлари намойиш этилади.
Иштирокчи йирик Россия компаниялари орасида “Росатом”, “Ростех” ва Бирлашган авиация корпорацияси бор. Шу билан бирга, НАМИ давлат илмий маркази стендида водород ёқилғи элементларида ишлайдиган “Aurus” автомобили намойиш этилади.
Шунингдек, бугун кўргазманинг ялпи сессияси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари иштирок этиши кутилмоқда.
Шу куни Минскда МДҲ мамлакатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ҳам бўлиб ўтади. 30 сентябрь куни Беларусь пойтахтида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Арипов МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади