Исроил-Фаластин можароси

Нетаньяху БМТдаги нутқи пайтида "яккаланиб қолди"

Давлатлар ичида сессияга умуман келмаганлар ва бойкот эълон қилганлар ҳам бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхунинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясидаги чиқиши 77 та давлат томонидан эътиборсиз қолдирилди. Бу ҳақда "Ynetnews" хабар берди.
Унга кўра, айрим давлатлар вакиллари умуман йиғилишда иштирок этмаган бўлса, кўпчилиги Нетаняху сўз бошлаши билан зални тарк этган.
Нутқни бойкот қилган давлатлар орасида Миср, Иордания, Ливан, Сурия, Туркия, Саудия Арабистони, Эрон каби давлатлар бор.
Исроил расмийларига кўра, бу оммавий эътиборсизлик ҳолати Тел-Авивнинг халқаро майдондаги тобора мураккаблашиб бораётган вазиятини, хусусан, Ғазо сектори атрофидаги қарама-қаршиликлар фонида юзага келган дипломатик тангликни яна бир бор кўрсатиб берган.

Бироқ Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари делегациялари Исроил билан мавжуд кескинликка қарамай, залда қолиб, нутқни тўлиқ тинглашган. Бу ҳолат айрим кузатувчилар томонидан дипломатик мувозанат сақлаш ҳаракати сифатида баҳолангани айтилди.

Эрон эса буни “сиёсий яккалик” деб изоҳлаб, Али Хоманаий ҳатто ўз ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида норозилик акс этган материалларни жойлаштирган.
Фаластиннинг мустақил давлат тузиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт — Мирзиёев