Фаластиннинг мустақил давлат тузиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт — Мирзиёев

© Baxtiyor Saidov/TelegramНа заседании Арабско-исламского саммита озвучено обращение президента
На заседании Арабско-исламского саммита озвучено обращение президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Oбуна бўлиш
Президент баёнотида Ўзбекистон Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва можароларни тинч йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлади
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган фавқулодда араб-ислом саммити йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев иштирокчиларга йўллаган мурожаатини етказди.

"Президентимиз баёнотида Қатар халқи ва барча мусулмон мамлакатлари билан мустаҳкам бирдамлигини қайт этиб, Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган сўнгги ҳарбий тажовузни кескин қоралади", —деб ёзди Саидов ўз Телеграм-каналида.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ўзининг қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлади:
️Барча можаролар тинч йўл ва дипломатия ёрдамида ҳал қилиниши лозим;
️Халқаро ҳамжамият зўравонликни тўхтатиш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриши зарур;
️БМТ қарорларига мувофиқ Фаластин халқининг мустақил давлат тузиш бўйича қонуний ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт;
️Ўзбекистон жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, бу аллақачон мамлакатимизда фаластинлик фуқароларнинг бир гуруҳини қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш орқали намоён бўлди.
Саммит минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида бирликни намойиш этиш ва самарали қўшма қарорлар ишлаб чиқиш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди.
Саидов принял участие в министерской встрече по вопросу нападения Израиля на Катар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Саидов Исроилнинг Қатарга ҳужуми мавзусидаги вазирлар йиғилишида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0