https://sputniknews.uz/20250915/saidov-israel-qatar-hujum-vazir-yigilish-51965283.html
Саидов Исроилнинг Қатарга ҳужуми мавзусидаги вазирлар йиғилишида иштирок этди
Саидов Исроилнинг Қатарга ҳужуми мавзусидаги вазирлар йиғилишида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
ИҲТ ва Араб давлатлари лигаси қўшма йиғилиши: Ўзбекистон ташқи ишлар вазири фаол иштирок этди
2025-09-15T10:16+0500
2025-09-15T10:16+0500
2025-09-15T10:16+0500
бахтиёр саидов
ўзбекистон
сиёсат
қатар
исроил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0f/51964935_0:94:1280:814_1920x0_80_0_0_4a16a63e5e0f54d47c01f1be72aa3c82.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Араб давлатлари лигаси қўшма фавқулодда саммитига тайёргарлик бўйича ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Айтилишича, кун тартиби минтақавий ва глобал даражадаги долзарб муаммолар, тинчликка таҳдид солувчи янги хатарлар ҳамда музокара ва мулоқотнинг устувор аҳамияти масалаларига қаратилган.Шунингдек, Қатарнинг минтақада тинчлик ва фаровонликни дипломатия йўли билан мустаҳкамлаш борасидаги собитқадам ва фидокорона саъй-ҳаракатлари юксак қадрлангани таъкидланди. Ўзбекистон доимо барча низоларни фақат мулоқот орқали ҳал этиш тарафдори бўлиб келган ва бу тамойилга содиқ қолиши қайд этилди.Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Доҳада Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган ҳаво ҳужуми натижасида кучли портлашлар содир бўлди. Авиазарба нишони Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати штаб-квартираси бўлган. Зарба бериш учун Исроилнинг оғир бомбалардан фойдаланган 15 та қирувчи самолёти, шунингдек, қўллаб-қувватлаш учун дронлар жалб қилинган. Дунё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга бу ҳужумини кескин қоралади.
https://sputniknews.uz/20250910/uzbekistan-israil-doha-hujum-51865436.html
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0f/51964935_35:0:1246:908_1920x0_80_0_0_58ee7307a2e3b206b7b47f2bfaa73cd9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бахтиёр саидов учрашув, ташқи ишлар вазирлари йиғилиши, ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб давлатлари лигаси саммити, саидов саммитга тайёргарлик, ўзбекистон ташқи ишлар вазири учрашуви, минтақавий хавфсизлик йиғилиши, саидов иҳт йиғилишида, саидов мулоқот ва тинчлик ҳақида, саидов қатар учрашуви, саидов араб давлатлари лигаси
бахтиёр саидов учрашув, ташқи ишлар вазирлари йиғилиши, ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб давлатлари лигаси саммити, саидов саммитга тайёргарлик, ўзбекистон ташқи ишлар вазири учрашуви, минтақавий хавфсизлик йиғилиши, саидов иҳт йиғилишида, саидов мулоқот ва тинчлик ҳақида, саидов қатар учрашуви, саидов араб давлатлари лигаси
Саидов Исроилнинг Қатарга ҳужуми мавзусидаги вазирлар йиғилишида иштирок этди
Учрашувда Исроилнинг Қатарга ҳужуми ва минтақавий хатарлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон низоларни мулоқот орқали ҳал этиш тарафдори эканлиги яна бир бор таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Араб давлатлари лигаси қўшма фавқулодда саммитига тайёргарлик бўйича ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
"Бугун ҳамкасбларим билан биргаликда Исроилнинг яқинда Қатар давлатига уюштирган ҳужумини муҳокама қилишга бағишланган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигаси қўшма фавқулодда саммитига тайёргарлик бўйича ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этдик", —
деб ёзди Саидов ўз Телеграм-каналида.
Айтилишича, кун тартиби минтақавий ва глобал даражадаги долзарб муаммолар, тинчликка таҳдид солувчи янги хатарлар ҳамда музокара ва мулоқотнинг устувор аҳамияти масалаларига қаратилган.
Шунингдек, Қатарнинг минтақада тинчлик ва фаровонликни дипломатия йўли билан мустаҳкамлаш борасидаги собитқадам ва фидокорона саъй-ҳаракатлари юксак қадрлангани таъкидланди. Ўзбекистон доимо барча низоларни фақат мулоқот орқали ҳал этиш тарафдори бўлиб келган ва бу тамойилга содиқ қолиши қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Доҳада Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган ҳаво ҳужуми натижасида кучли портлашлар содир бўлди. Авиазарба нишони Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати штаб-квартираси бўлган. Зарба бериш учун Исроилнинг оғир бомбалардан фойдаланган 15 та қирувчи самолёти, шунингдек, қўллаб-қувватлаш учун дронлар жалб қилинган. Дунё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон Исроилнинг Қатарга бу ҳужумини кескин қоралади.