ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ядро зарари учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига қўшилиши ҳақидаги қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ядровий ҳодисалар натижасида етказилган зарарни қоплаш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартноманинг расмий иштирокчисига айланади.
1963 йил 21 майда қабул қилинган Конвенция оператор учун қатъий жавобгарликни, мажбурий суғурталашни ва жабрланганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутади. Конвенцияга қўшилган давлатлар қаторида Россия, Қозоғистон ва бошқа бир қанча мамлакатлар бор.