Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Суми вилоятидаги муҳим стратегик қишлоқни озод қилди

Юнаковка ўтган йил Курск вилоятига ҳужум қилган УҚК бўлинмалари учун асосий юк тушириш ва ортиш нуқтаси эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Россия ҳарбийлари Суми вилоятидаги Юнаковка қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳафта давомида “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ҳужумкор хатти-ҳаракатлар чоғида Суми вилоятидаги душманнинг мудофааси ичкарисига кириб борди ва Суми вилоятидаги Юнаковка аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилади хабарда.

Ҳафта давомида “Шимол” бўлинмалари Украина армиясининг 9 та бригадаси ва иккита ҳужум полкига зарба берди. “Шимол” ҳарбийлари Харьков вилоятида ҳам ҳужум қилмоқда. У ерда улар Украина Қуролли кучларининг 6 та бригадасига зарба берган.
Душман ҳафта ичида “Шимол” маъсулиятидаги ҳудудда 1250 нафагача ҳарбийси, учта танки, тўртта зирҳли машинаси, 62 та автомобили ва 15 та артиллерия қурилмасидан айрилган. Шунингдек, Украина армиясининг 9 та радио электрон кураш станцияси, 29 та ўқ-дори омбори йўқ қилинган.
Юнаковка ўтган йил Курск вилоятига ҳужум қилган УҚК бўлинмалари учун асосий юк тушириш ва ортиш нуқтаси эди. Юнаковканинг қўлдан бой берилиши Украина армияси учун бу ҳудуддаги фронт вайрон бўлишига олиб келиши мумкин. Россия қўшинлари учун қишлоқ Сумига ҳужум қилиш учун плацдарм бўлиши мумкин. Шаҳаргача масофа – 20 километр. Бу йўлнинг асосий қисмини ўрмонзорлар орқали босиб ўтиш мумкин.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Бомбапаноҳгоҳ ёрдам бермайди": Медведев Зеленскийни огоҳлантирди