ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида қўшма командир-штаб машғулотлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Ушбу машғулотлар Қуролли кучларнинг моделлаштириш ва симуляция бўйича ўқув-тадқиқот марказида ташкил этилган бўлиб, улар компьютер дастурлари ёрдамида олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, машғулотлар “Ноқонуний қуролли тузилмаларни аниқлаш, уларни изоляция қилиш ва зарарсизлантириш” мавзусида ўтказилмоқда ҳамда икки босқични ўз ичига олади.
ҳарбийлар операцияни режалаштириш бўйича амалий ҳаракатларни бажариш;
махсус симуляция дастурлари ёрдамида амалий ҳаракатларни тажрибада қўллаш.
Mашғулотларининг асосий мақсади Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро мувофиқликни ошириш ҳамда тажриба алмашишни йўлга қўйишдан иборат”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишда МДҲ давлатлари 2025–2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик концепциясини тасдиқлаши режалаштирилган. Ушбу ҳужжат мудофаа соҳасидаги қўшма тизимлар, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва қуролли кучлар интеграциясини чуқурлаштиришга қаратилган.