https://sputniknews.uz/20250925/mdh-kuch-shtab-rahbar-uchrashuv-52233255.html
Минскда МДҲ давлатлари Қуролли кучлари бош штаб раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди
Минскда МДҲ давлатлари Қуролли кучлари бош штаб раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Қуролли кучлари бош штаб раҳбарлари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
2025-09-25T14:30+0500
2025-09-25T14:30+0500
2025-09-25T15:02+0500
дунёда
сиёсат
мдҳ
ўзбекистон
беларусь
минск
қуролли кучлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/19/52232907_0:6:1200:681_1920x0_80_0_0_2c883c8e75c34d27c878246eea942ba9.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Қуролли кучлари бош штаб раҳбарлари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда МДҲ рақамли портали хабар берди.Маълум бўлишича, мажлис давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинган. Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган:Бундан ташқари, мажлис қатнашчилари МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирликлари таркибида фаолият юритаётган радиацион, кимёвий ва биологик вазият мониторинги ва баҳолаш тизимини ривожлантириш ҳамда ҳарбий ҳамкорликни илмий жиҳатдан таъминлаш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.Мазкур йиғилишда кўриб чиқилган масалалар шу йил 10 октябрь куни Душанбеда расман қабул қилиниши режалаштирилган 2025–2030 йилларга мўлжалланган МДҲ ҳарбий ҳамкорлик концепцияси доирасидаги стратегик йўналишлар билан бевосита боғлиқ. Ҳужжат минтақавий хавфсизлик, қўшма мудофаа тизимлари ва ҳарбий интеграцияни чуқурлаштиришни кўзда тутади.
https://sputniknews.uz/20250912/mdh-davlat-vakil-kengash-yigilish-51931907.html
ўзбекистон
беларусь
минск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/19/52232907_133:0:1200:800_1920x0_80_0_0_d4c801b0b439efa79c384b43eac4d711.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
минск мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мдҳ қуролли кучлар мажлис
минск мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мдҳ қуролли кучлар мажлис
Минскда МДҲ давлатлари Қуролли кучлари бош штаб раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди
14:30 25.09.2025 (янгиланди: 15:02 25.09.2025) Муҳокамалар давомида умумий ҳаво мудофааси концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилди.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Қуролли кучлари бош штаб раҳбарлари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда МДҲ рақамли портали
хабар берди.
Маълум бўлишича, мажлис давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинган. Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган:
Шарқий Европа минтақасидаги ҳарбий-сиёсий вазият таҳлили;
2025 йилгача бўлган ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси ижроси;
МДҲга аъзо давлатларнинг биргаликдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими фаолиятининг натижалари ва истиқболлари;
замонавий шароитда ҳарбий тайёргарлик ва муҳандислик таъминоти масалалари.
Мажлисда, шунингдек, МДҲ мамлакатлари ҳаво мудофаа кучлари иштирокида ўтказилган “Жанговар Ҳамкорлик – 2025” қўшма ҳарбий машқлари якунлари муҳокама қилинган. Бу машғулотлар доирасида амалий жанговар отишма машқлари ҳам ўтказилган.
Бундан ташқари, мажлис қатнашчилари МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирликлари таркибида фаолият юритаётган радиацион, кимёвий ва биологик вазият мониторинги ва баҳолаш тизимини ривожлантириш ҳамда ҳарбий ҳамкорликни илмий жиҳатдан таъминлаш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.
Учрашув доирасида делегациялар раҳбарлари Минск шаҳридаги Ғалаба ёдгорлигига гул қўйиб, Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтиришган.
Мазкур йиғилишда кўриб чиқилган масалалар шу йил 10 октябрь куни Душанбеда расман қабул қилиниши режалаштирилган 2025–2030 йилларга мўлжалланган МДҲ ҳарбий ҳамкорлик
концепцияси доирасидаги стратегик йўналишлар билан бевосита боғлиқ. Ҳужжат минтақавий хавфсизлик, қўшма мудофаа тизимлари ва ҳарбий интеграцияни чуқурлаштиришни кўзда тутади.