Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Бомбапаноҳгоҳ ёрдам бермайди": Медведев Зеленскийни огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Зеленскийнинг Кремль расмийлари бомбапаноҳгоҳ қаерда жойлашганини билиши кераклиги ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Россия шундай қуролни қўллаши мумкинки, ундан бомбапаноҳгоҳ қутқара олмайди, буни ёдда тутмоқ даркор. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Владимир Зеленскийнинг таҳдидларига жавобан маълум қилди.

“Киев бангиси дедики, у Американинг узоқ масофали қуролини қўллаганда яшириниш учун Кремль бомбапаноҳгоҳ қаерда жойлашганини билиши шарт. Бадбашара бошқа нарсани билиши даркор: Россия шундай қуролни қўллаши мумкинки, ундан бомбапаноҳгоҳ ёрдам бера олмайди. Америкаликлар ҳам буни ёдда тутиши керак”, - дея ёзди Медведев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

АввалроқЗеленский Россия расмийларига нисбатан таҳдид қилиб, бомбапаноҳгоҳ қаерда жойлашганини билишларини тавсия қилганди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
НАТОга дронларни уриб туширишга рухсат бериш Россия билан урушни англатади – Медведев