Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

НАТОга дронларни уриб туширишга рухсат бериш Россия билан урушни англатади – Медведев

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗаседание программной комиссии партии "Единая Россия"
Заседание программной комиссии партии Единая Россия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Украина устида учишсиз ҳудудни яратиш тўғрисидаги ғоясини провокацион деб атади.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Украина устида учишсиз ҳудудни яратиш ғоясини амалга ошириш ва НАТО мамлакатлари учун Россия дронларини уриб тушириш имконияти альянснинг Россия билан урушини англатади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Агар жиддий бўлса, Киев ва бошқа аҳмоқларнинг Украина устида учишсиз ҳудудни яратиш тўғрисидаги провокацион ғоясини амалга ошириш ва НАТО мамлакатлари учун бизнинг учувчисиз учун қурилмаларимизни уриб тушириш учун имконият фақат бир нарсани англатади – НАТОнинг Россия билан уруши”, - дея ёзди Медведев ўзининг Telegram-каналида.
Унинг таъкидлашича, бу вазиятда ҳар бир нарсани ўзи номи билан атамоқ даркор.
Аввалроқ Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Украина устида учшсиз ҳудудни яратиш масаласини кўриб чиқиш зарурлигини айтганди.
Американский политик Чарли Кирк. Архивное фото
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Медведев: Киевни қўллаб, Трамп жамоаси қотилларни қўллаяпти — Кирк ўлимига муносабат
Янгиликлар лентаси
0