ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Москва шаҳрида бўлиб ўтган халқаро йиғилишда Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар ва Ўзбекистон экспертлари биржа нарх индикацияси тизимини яратиш ва уни ягона методология асосида ҳисоблаш масалалари муҳокама қилишди.
Маълумотларга кўра, тадбирда халқаро биржа нарх индикаторлари тизимини шакллантириш бўйича бир қатор муҳим жиҳатлар кенг муҳокама қилинган:
нарх индикаторларини ҳисоблаш усуллари;
тегишли товар турлари рўйхати;
миллий методологияларнинг ўзаро тан олиниши;
маълумотларни эълон қилиш формати.
Санкт-Петербург биржаси бошқарув директори Владлена Рубцованинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа доирасида иштирокчи биржалар реал битимларга асосланган катта ҳажмдаги маълумотлар базасига эга бўлишади. Бу нафақат биржа савдолари, балки биржа ташқарисидаги операциялар ҳақида ҳам тўлиқ тасаввур беради.
Мажлис давомида ЕОИИ ва Ўзбекистон экспертлари ўртасидаги бу ҳамкорлик, истиқболда, минтақавий нарх шаффофлигини ошириш, биржа савдоларининг халқаро стандартларга мослигини таъминлаш ҳамда давлат тартибга солишида нарх индикаторларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш имконини бериши ҳақида алоҳида эътироф этилган.
Эксперты стран ЕАЭС и Узбекистана определили контуры единой системы биржевых индикаторов
© Foto : Белорусская универсальная торговая биржа
Лойиҳа доирасидаги келгуси учрашувларда индикаторлар турлари, маълумотлар базаларининг интеграцияси ва умумий ахборот платформасини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.