https://sputniknews.uz/20250919/eoii-mehnat-migrant-kafolat-sharoit-52080053.html
ЕОИИда меҳнат мигрантлари учун ижтимоий шароитлар яратилмоқда
ЕОИИда меҳнат мигрантлари учун ижтимоий шароитлар яратилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари меҳнаткашлар учун ижтимоий кафолатларни кучайтиришга қаратилган янги чораларни маълум қилди
2025-09-19T13:02+0500
2025-09-19T13:02+0500
2025-09-19T13:02+0500
ўзбекистон ва еоии
ўзбекистон
еоии
меҳнат ҳуқуқи
мигрантлар
суғурта
пенсия
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/13/52079791_0:0:1400:789_1920x0_80_0_0_1fa489605cd499525976331a1d80d356.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари меҳнат мигрантлари учун ижтимоий кафолатларни кучайтиришга қаратилган янги чораларни тасдиқлади. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.Чора-тадбирлар ЕОИИ мамлакатларининг ишчи кучини ижтимоий таъминлаш, пенсия ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва касбий фаолият масалалари бўйича Маслаҳат қўмитасининг VIII йиғилишида муҳокамадан ўтказилгани айтилмоқда.Маълум бўлишича, айни пайтда ЕОИИ ҳудудида 100 миллиондан ортиқ ишчи фаолият юритмоқда. Эндиликда уларнинг барчаси мезбон давлат фуқаролари билан тенг ҳуқуқда тиббий суғуртадан фойдаланиш имкониятига эга.Йиғилиш натижалари иштирокчи мамлакатларнинг ЕОИИ доирасида ижтимоий соҳада янада интеграциялашув ва меҳнат сафарбарлиги учун қулай шароитлар яратишга умумий тайёрлигини кўрсатмоқда.
https://sputniknews.uz/20250919/russia-patent-tizim-52074995.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/13/52079791_188:0:1400:909_1920x0_80_0_0_06aef5ea0fa507edb8653acf3ed68fce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
евросиё иқтисодий иттифоқи еоии ижтимоий кафолат чора
евросиё иқтисодий иттифоқи еоии ижтимоий кафолат чора
ЕОИИда меҳнат мигрантлари учун ижтимоий шароитлар яратилмоқда
Уларнинг тиббий суғурталарга эга бўлиши ҳамда ишлаётган давлатларидаги меҳнат даврлари учун нафақа олишлари мумкин бўлди.
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари меҳнат мигрантлари учун ижтимоий кафолатларни кучайтиришга қаратилган янги чораларни тасдиқлади. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати
хабар берди.
Чора-тадбирлар ЕОИИ мамлакатларининг ишчи кучини ижтимоий таъминлаш, пенсия ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва касбий фаолият масалалари бўйича Маслаҳат қўмитасининг VIII йиғилишида муҳокамадан ўтказилгани айтилмоқда.
Таъкидланишича, иттифоқ доирасида фуқароларнинг меҳнат бозорига эркин кириш ҳуқуқи, диплом ва малакаларнинг ўзаро тан олиниши кафолатланмоқда. Меҳнат мигрантлари учун тиббий суғурта, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ давридаги нафақалар, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига қарши суғурта тизимлари жорий этилади.
Маълум бўлишича, айни пайтда ЕОИИ ҳудудида 100 миллиондан ортиқ ишчи фаолият юритмоқда. Эндиликда уларнинг барчаси мезбон давлат фуқаролари билан тенг ҳуқуқда тиббий суғуртадан фойдаланиш имкониятига эга.
“Шунингдек, 2021 йилда имзоланган пенсия таъминоти бўйича келишув асосида меҳнат мигрантлари ишлаган давлатларида тўланган нафақа бадаллари ҳисобга олинади. Шу тариқа улар қайси мамлакатда истиқомат қилишидан қатъи назар, тўлиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади”, – дейилади хабарда.
Йиғилиш натижалари иштирокчи мамлакатларнинг ЕОИИ доирасида ижтимоий соҳада янада интеграциялашув ва меҳнат сафарбарлиги учун қулай шароитлар яратишга умумий тайёрлигини кўрсатмоқда.