ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) транспорт юкларини назорат қилиш учун навигацион пломбалар жорий қилинади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, янги тизим уч босқичга бўлинган тарзда жорий қилинади ва уларда юк турлари ҳамда транспорт йўлларининг тоифалари ҳисобга олинади. Дастлабки босқичга 2026 йилнинг 11 февралидан ўтилади ва қуйидаги ҳолатларда маҳсулотлар навигацион пломбалар кузатуви остига олинади:
санкцияланган ва маълум акциз товарлар (спиртли ичимлик, тамаки) автомобиль ва темир йўллар орқали экспорт ёки транзит сифатида олиб чиқилганда;
кийим-кечак, оёқ кийим, техника каби махсус товарлар автомобиль йўли орқали транзит қилиб ташилаётганида;
никотин маҳсулотлари ва никотин хомашёси каби маҳсулотлар экспорт жараёнида навигацион пломбалар билан кузатилади.
ЕИК божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидовнинг таъкидлашича, келишув товар тоифалари ва қўлланиладиган транспорт турларини инобатга олган ҳолда кузатув тизимини босқичма-босқич жорий этишни кўзда тутади. Унинг уч босқича бўлинган амалга оширилиш режасининг умумий муддати 1,5 йилни ташкил этади.