Ўзбекистон ёшлари БРИКС фестивалида иштирок этмоқда

Қозондаги БРИКС ёшлар фестивалида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашмоқда. Бир ҳафта давомида иштирокчилар олимпиадалар, маҳорат дарслари ва маданий тадбирларда иштирок этади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида биринчи БРИКС ёшлар фестивали ўтказилмоқда.
Фестилвалда 13 мамлакатнинг 35 та ҳудудларидан, жумладан, Туркия, Миср, Индонезия, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 150 нафар ўсмир иштирок этмоқда.
Ҳафта давомида болалар робототехника бўйича маҳорат дарслари, "БРИКСовидение" халқаро қўшиқ танлови, миллий либослар шоуси, стол ўйинлари фестивали ва квестларда иштирок этиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини бориб кўришади.
Учрашувнинг асосий воқеаси шаҳарлар ва БРИКС+ ҳамкор давлатлари ўқувчиларининг математика ва информатика бўйича олимпиадаси бўлади.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан "Тинчлик дўстлари" хиёбонини барпо этиш ва БРИКС+ давлатлари ёшлар кутубхонасини яратиш тадбирлари кўзда тутилган.
Фестиваль турли мамлакатлардан келган ёш ижрочилар, шунингдек, Қозон шаҳрининг энг яхши ёшлар ва болалар ижодий жамоалари иштирокидаги катта гала-концерт билан якунланади.
Kazan Digital Week: Ўзбекистон ва Татаристон маданий ҳамкорлиги чуқурлашмоқда