Kazan Digital Week: Ўзбекистон ва Татаристон маданий ҳамкорлиги чуқурлашмоқда

© Пресс-служба Министерства культурыВ Татарстане прошел форум "Kazan Digital week 2025"
В Татарстане прошел форум Kazan Digital week 2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон санъат ва маданият делегацияси Қозондаги “Kazan Digital Week 2025” форумида рақамли технологиялар соҳасида тажриба алмашди
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 16–19 сентябрь кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ва Юнус Ражабий номидаги Миллий мусиқа санъати институти ректори в.б Элдор Шермонов Татаристонда бўлиб ўтган “Kazan Digital Week 2025” форумида иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Форум доирасида делегация аъзолари “Kazan Expo”даги стартаплар кўргазмасини кўздан кечириб, таълим, санъат ва маданият соҳаларида қўлланилаётган замонавий рақамли ечимлар, сунъий интеллект ишланмалари ва рақамли платформалар билан танишди. Бу тажриба ўзбек олийгоҳлари учун рақамли таълим муҳитини такомиллаштириш, виртуал музейлар, масофавий курслар ва онлайн тадбирларни йўлга қўйишда фойдали бўлиши таъкидланди.
Сўнгра форумда иштирок этаётган санъат ва маданият таълимига ихтисослашган олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида “Ижодий олийгоҳнинг рақамли таълим муҳити” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Сайфуллаев "Маданият ва санъат соҳасига кадрларни тайёрлашда замонавий ахборот технологиялари" мавзусида ҳамда Элдор Шермонов "ЎзММСИ: кадрлар салоҳияти, илмий имкониятлар ва санъат соҳаси мутахассисларини тайёрлашдаги ўрни" мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, делегация Қозон федерал университети ва Татаристон Миллий кутубхонасида ҳам бўлиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Бу алоқалар Ўзбекистон талабалари учун хорижий тажрибага яқиндан танишиш ва амалиёт ўташ имкониятини яратади.
Январь ойида фойдаланишга топширилган Галиаскар Камал номидаги Татар давлат академик театридаги учрашувда эса келгуси ижодий ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.
Фильм Махтумкули Фироги стал победителем Международного кинофестиваля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
"Махтумқули Фироғий" Қозон кинофестивалида махсус соврин олди
Янгиликлар лентаси
0