Пенза ва Фарғона вилоятлари ҳамкорликни кучайтирмоқда

Пенза ҳукумати такидлашича, янги келишув томонларнинг савдо-иқтисодий, гуманитар, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлигига туртки беради
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Фарғона вилоятининг ҳоким ўринбосари Акмал Пўлатов раҳбарлигидаги делегация Пенза шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Ташриф доирасида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш, шу жумладан янги ҳамкорлик битими тузиш режаларини муҳокама қилмоқда.

"Совет давридан бери дўст бўлиб келаётган Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан ҳамкорликка янги туртки бермоқчимиз. Тошкент, Андижон, Бухоро ва Самарқанддан сўнг, энди яна бир ҳудуд билан янги ҳамкорлик битимини имзолаш ниятдамиз", — деб ёзди Мельниченко ўз Телеграм-каналида.

Унинг таъкидлашича, Фарғона вилояти саноат ҳудуд ҳисобланади, шунинг учун томонлар саноат маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқариш, шунингдек, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Пенза дўконларига мавсумий сабзавот ва меваларни етказиб беришдан ўзаро манфаатдор.
"Мебель ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш таклиф этилди — биз уни Ўзбекистондаги янги уй-жойлар учун етказиб беришга тайёрмиз. Ўзбекистон аҳолиси тез суръатлар билан ўсиб бормоқда, Фарғона вилояти аҳолисининг 60 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.Олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга, шунингдек, ижодий жамоалар гастроллари алмашинувига тайёрмиз. Пенза вилояти янги лойиҳалар учун очиқ. Уларнинг амалга оширилиши, шубҳасиз, ҳудудларимиз ўртасидаги азалий дўстликни мустаҳкамлайди," - дея таъкидлади вилоят раҳбари.
Делегация Ферганской области прибыла с визитом в Пензу
Мельниченко Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровни Пенза шаҳрига таклиф қилди.
Аниқлик киритилишича, Фарғона вилояти делегацияси Пенза шаҳрига ташрифи доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишади, шунингдек, Пенза олий ўқув юртлари талабалари бўлган ватандошлар билан учрашув ўтказади. Ҳозирда Пензада 50 нафар Ўзбекистон фуқароси олий маълумот олмоқда.
Бухоро ва Пенза орасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда