https://sputniknews.uz/20250918/penza-buxoro-hamkor-aloqa-52056543.html
Бухоро ва Пенза орасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Бухоро ва Пенза орасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Sputnik Ўзбекистон
Пенза вилояти губернатори Олег Мелниченко Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ризо Асадов билан учрашув ўтказди
2025-09-18T17:23+0500
2025-09-18T17:23+0500
2025-09-18T17:23+0500
иқтисод
россия
ўзбекистон
ҳамкорлик
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/13/52067904_0:210:1258:918_1920x0_80_0_0_20b4a5fed3178bfa494561ea3d1ad0fe.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Пенза вилояти губернатори Олег Мелниченко Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ризо Асадов билан учрашув ўтказди.Маълум бўлишича, бу томонларнинг жорий йилдаги иккинчи учрашуви бўлиб, асосий мақсад ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.Губернаторлик берган хабарга кўра, суҳбат давомида Пенза вилояти раҳбари ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилиш ва Бухородан Пенза бозорларига товарлар етказиб бериш имкониятларига тўхталган. Ризо Асадовга вилоятдаги йирик корхоналар — тиббий ускуналар, хавфсизлик тизимлари ҳамда мебель ишлаб чиқарувчи компаниялар фаолияти таништирилиши режалаштирилгани ҳам айтилмоқда.“Биз Пенза вилоятининг салоҳиятига ишонамиз, ҳамкорликда кўп ишларни амалга ошириш мумкин”, — деди Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ризо Асадов.
https://sputniknews.uz/20250429/ozbekiston-rossiya-sverdlovsk-hamkor-49076570.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/13/52067904_0:5:1258:949_1920x0_80_0_0_6306d7acd6225ad22aef49073eedf4aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пенза губернатор олег мелниченко бухоро вилояти ҳоким ризо асадов учрашув
пенза губернатор олег мелниченко бухоро вилояти ҳоким ризо асадов учрашув
Бухоро ва Пенза орасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Ҳудудлараро ҳамкорлик учрашувларининг амалий натижалари нафақат савдо ва молия, балки маданий соҳаларни ҳам қамраб олмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Пенза вилояти губернатори Олег Мелниченко Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ризо Асадов билан
учрашув ўтказди.
Маълум бўлишича, бу томонларнинг жорий йилдаги иккинчи учрашуви бўлиб, асосий мақсад ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Мелниченконинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекистон президентлари — Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев сиёсати доирасида ҳудудлараро ҳамкорлик босқичма-босқич ривожланмоқда. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 1,5 баравар ўсган, жорий йилнинг дастлабки олти ойида эса яна 6 фоизга ортиши режа қилинган.
Губернаторлик берган хабарга кўра, суҳбат давомида Пенза вилояти раҳбари ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилиш ва Бухородан Пенза бозорларига товарлар етказиб бериш имкониятларига тўхталган. Ризо Асадовга вилоятдаги йирик корхоналар — тиббий ускуналар, хавфсизлик тизимлари ҳамда мебель ишлаб чиқарувчи компаниялар фаолияти таништирилиши режалаштирилгани ҳам айтилмоқда.
Томонлар гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилишган. Жумладан, 15–20 сентябрь кунлари Пенза вилоятида ўтказилган ахборот технологиялари бўйича ёзги мактабда ўзбек ёшларини ҳам қабул қилишга тайёрлик билдирилган. Шунингдек, Бухоро драма ва комедия театрининг гастроллари, қўшма спорт тадбирларини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
“Биз Пенза вилоятининг салоҳиятига ишонамиз, ҳамкорликда кўп ишларни амалга ошириш мумкин”, — деди Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ризо Асадов.