https://sputniknews.uz/20250923/penza-fergana-kelishuv-52185709.html
Пенза ва Фарғона вилоятлари ҳамкорликни кучайтирмоқда
Пенза ва Фарғона вилоятлари ҳамкорликни кучайтирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Пенза ва Фарғона вилоятлари савдо, саноат, илм-фан ва маданият соҳаларида алоқаларни кенгайтирмоқда.
2025-09-23T17:30+0500
2025-09-23T17:30+0500
2025-09-23T17:30+0500
ўзбекистон
россия
шартнома
фарғона вилояти
мева-сабзавот
маданият
ташриф
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/17/52185117_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_7a97f70e22d57caaf3af7a415ae0f5f7.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Фарғона вилоятининг ҳоким ўринбосари Акмал Пўлатов раҳбарлигидаги делегация Пенза шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда РИА Новости.Ташриф доирасида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш, шу жумладан янги ҳамкорлик битими тузиш режаларини муҳокама қилмоқда.Унинг таъкидлашича, Фарғона вилояти саноат ҳудуд ҳисобланади, шунинг учун томонлар саноат маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқариш, шунингдек, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Пенза дўконларига мавсумий сабзавот ва меваларни етказиб беришдан ўзаро манфаатдор.Мельниченко Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровни Пенза шаҳрига таклиф қилди.Аниқлик киритилишича, Фарғона вилояти делегацияси Пенза шаҳрига ташрифи доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишади, шунингдек, Пенза олий ўқув юртлари талабалари бўлган ватандошлар билан учрашув ўтказади. Ҳозирда Пензада 50 нафар Ўзбекистон фуқароси олий маълумот олмоқда.
https://sputniknews.uz/20250918/penza-buxoro-hamkor-aloqa-52056543.html
ўзбекистон
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/17/52185117_76:0:1215:854_1920x0_80_0_0_c49c1610ec96758be69f790044a5ef4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пенза вилояти, фарғона вилояти, ҳамкорлик битими, янги келишув, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий алоқалар, илмий-техникавий ҳамкорлик, гуманитар соҳалар, россия ўзбекистон ҳамкорлиги, олег мельниченко
пенза вилояти, фарғона вилояти, ҳамкорлик битими, янги келишув, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий алоқалар, илмий-техникавий ҳамкорлик, гуманитар соҳалар, россия ўзбекистон ҳамкорлиги, олег мельниченко
Пенза ва Фарғона вилоятлари ҳамкорликни кучайтирмоқда
Пенза ҳукумати такидлашича, янги келишув томонларнинг савдо-иқтисодий, гуманитар, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлигига туртки беради
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Фарғона вилоятининг ҳоким ўринбосари Акмал Пўлатов раҳбарлигидаги делегация Пенза шаҳрига ташриф буюрди, деб
хабар бермоқда РИА Новости.
Ташриф доирасида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш, шу жумладан янги ҳамкорлик битими тузиш режаларини муҳокама қилмоқда.
"Совет давридан бери дўст бўлиб келаётган Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан ҳамкорликка янги туртки бермоқчимиз. Тошкент, Андижон, Бухоро ва Самарқанддан сўнг, энди яна бир ҳудуд билан янги ҳамкорлик битимини имзолаш ниятдамиз", — деб ёзди Мельниченко ўз Телеграм-каналида.
Унинг таъкидлашича, Фарғона вилояти саноат ҳудуд ҳисобланади, шунинг учун томонлар саноат маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқариш, шунингдек, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Пенза дўконларига мавсумий сабзавот ва меваларни етказиб беришдан ўзаро манфаатдор.
"Мебель ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш таклиф этилди — биз уни Ўзбекистондаги янги уй-жойлар учун етказиб беришга тайёрмиз. Ўзбекистон аҳолиси тез суръатлар билан ўсиб бормоқда, Фарғона вилояти аҳолисининг 60 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.Олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга, шунингдек, ижодий жамоалар гастроллари алмашинувига тайёрмиз. Пенза вилояти янги лойиҳалар учун очиқ. Уларнинг амалга оширилиши, шубҳасиз, ҳудудларимиз ўртасидаги азалий дўстликни мустаҳкамлайди," - дея таъкидлади вилоят раҳбари.
Мельниченко Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровни Пенза шаҳрига таклиф қилди.
Аниқлик киритилишича, Фарғона вилояти делегацияси Пенза шаҳрига ташрифи доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишади, шунингдек, Пенза олий ўқув юртлари талабалари бўлган ватандошлар билан учрашув ўтказади. Ҳозирда Пензада 50 нафар Ўзбекистон фуқароси олий маълумот олмоқда.