ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Хитойдан Ўзбекистон учун 100 та электробусдан иборат биринчи партия йўлга чиқди. Улар Қозоғистон орқали етказиб берилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур партия — доирасида жами 200 та электробус ва қувватлаш ускуналари харид қилиниши кўзда тутилган. Барча электробусларни сентябрь ойи охиригача тўлиқ етказиб берилади.
Бу “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” давлат дастури доирасида Тошкент шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш ва яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган йирик лойиҳанинг бир қисмидир.
Мазкур харидларни амалга ошириш мақсадида ўтказилган энг яхши таклифлар танловида Хитойнинг Yutong BUS Co., Ltd. компанияси ғолиб бўлган. Шартнома асосида электробуслар ва қувватлаш ускуналари босқичма-босқич етказиб берилади. Лойиҳа Хитойнинг Eximbank ҳамда Ўзбекистоннинг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.