ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Қорақалпоғистонда яшовчи бир гуруҳ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Фуқароликка қабул қилинган шахсларга фуқаролик ID карталари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Комитет бошлиғи Алишер Атажанов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ички иўлар вазири полковник Бахтияр Торебеков томонидан топширилди.
Группе лиц предоставлено гражданство Республики Узбекистан
© Пресс-служба МВД
Топшириш маросими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида бўлиб ўтди.
"Уларга бутун ҳуқуқий мақом ва аҳамиятли ҳуқуқ-эркинликлар—ҳужжатлаштириш, давлат хизматларидан фойдаланиш, ижтимоий таъминот, таълим ва бошқа соҳаларда тенг имкониятлар тақдим этилди", - дейилади хабарда.