Ўн олти кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди

© Foto : Тошкент шаҳар ҳокимлиги ID-карталарни топшириш маросими
ID-карталарни топшириш маросими - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Oбуна бўлиш
ID-карталарни топшириш маросими Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига биноан 16 нафар шахсга Ўзбекистон фуқароси мақоми берилди. Бўлиб ўтган ID-карталарни топшириш маросими ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Foto : Тошкент шаҳар ҳокимлиги ID-карталарни топшириш маросими
ID-карталарни топшириш маросими - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
ID-карталарни топшириш маросими
“16 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш илтимослари қаноатлантирилди. Уларнинг фуқаролиги бугундан бошлаб расман тасдиқланди”, – дейилади хабарда.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султонхўжаевлар иштирок этишган ҳамда фуқаролар тегишли ҳужжатларни уларнинг қўлидан тантанали равишда олган.
Янгиликлар лентаси
0