ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Днепропетровск вилоятидаги Калиновское қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Шарқ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари душманнинг мудофааси ичкарисига кирди ва Днепропетровск вилоятидаги Калиновское аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилган хабарда.
Россия ҳарбийлари Украина армиясининг Днепропетровск вилоятидаги Гавриловка ва Орестополь ва Запорожье вилоятидаги Червонний ҳудудларидаги бўлинмаларига зарба берди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, фронтнинг бу қисмида Украина Қуролли кучлари 295 нафарга ҳарбийси, учта жанговар зиҳрли машинаси, 14 автомобили, 3 та дала артиллерияси қуроли ва 2 та радио электрон кураш станциясидан маҳрум бўлган.