“Интервидение”ни барбод қилиш уринишлари амалга ошмади - Лавров

Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, айрим иштирокчиларга қаттиқ босим ўтказишга уринишлар бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Интервидение-2025” халқаро мусиқий танловини барбод қилишга қаратилган жиддий ҳаракатлар кузатилганини маълум қилди.
“Бу танловни бузиш мақсадида айрим иштирокчиларга қаттиқ босим ўтказишга уринишлар бўлди. Аммо бу уринишлар муваффақиятсизлик билан якунланди”, – деди Лавров.
Аввалроқ хабар берганимиздек, “Интервидение-2025” фестивали бу йил Россия ташаббуси билан қайта тикланиб, BRICS, МДҲ, Осиё, Лотин Америкаси ва Африкадан жами 23 давлат иштирокида ўтказилди.
Танловнинг асосий мақсади — мусиқий ижод орқали халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар ранг-баранглигини намойиш этиш ва байналмилал дўстлик ғоясини илгари суриш.
Танловда илк бор ўзбекистонлик хонанда Шоҳрух Ғаниев ҳам иштирок этди. У Лутфий қаламига мансуб “Хоҳ инон, хоҳ инонма” ғазалининг замонавий талқини асосида яратилган мусиқий композициясини ҳакамлар ҳайъати эътиборига тақдим этди. Шоҳрух Ғаниев кучли ўнталикдан жой олишга муваффақ бўлди.
Интервидение-2025: танлов якунлари ва Ўзбекистон иштироки - фото