Республика онкология ва радиология марказига янги директор тайинланди

Туркиялик мутахассисга онкология хизматини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш вазифаси юкланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Кая Седат Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори этиб тайинланди.

Янги директорга энг сўнгги ташхис ва даволаш усулларини амалиётга жорий этиш, жойларда скрининг тадбирларини кенгайтириш, сунъий интеллект ва инновацион технологияларни қўллаш, рақамлаштириш ва шаффофликни таъминлаш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш каби масъулиятли вазифалар топширилган.

Кая Седат 2011–2018 йилларда Сакарая университетининг клиник шифохонаси ва Сакарая давлат шифохоналари иттифоқида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, у Сакарая соғлиқни сақлаш бошқармасида вице-президент ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни бўлиб ўтган, тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилган йиғилишда республика ихтисослаштирилган клиникалари фаолиятини қайта кўриб чиқиб, уларнинг бошқарувига замонавий, профессионал менежерларни жалб қилиш таклифи билдирилган эди.
Президент тиббиётни ривожлантиришнинг янги чоралари билан танишди