Ўзбекистонда тақиқланган контентнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Рўйхатга олинганлар экстремистик ва террористик мазмундаги медиа-маҳсулот ишлаб чиқарувчиларидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон ҳудудига киритиш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган интернет-ресурсларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этди.
Таъкидланишича, мазкур тармоқ саҳифаларида экстремизм ва терроризм ғоялари мавжуд.
Рўйхатда Facebook*, Telegram, Instagram*, YouTube, Одноклассники ва TikTok ижтимоий тармоқларидаги саҳифалар ва ҳисоблар, шунингдек, тақиқланган материаллар жойлаштирилган веб-сайтлар ҳамда бошқа манбалар кўрсатилган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Олий суди ушбу материалларни экстремизм, терроризм ва диний мутаассиблик ғояларини ўз ичига олган деб топган.
Айни муносабат билан Дин ишлари қўмитаси фойдаланувчиларни текширилмаган электрон китоблар, мақолалар ва иловаларни, фото ва видео материалларни юклаб олмасликка, шубҳали аудиоёзувларни эшитмасликка чақирмоқда.
*Россияда экстремистик деб топилган ва тақиқланган “Meta” компаниясига қарашли
ДХХ Москвада мигрантларни радикал гуруҳларга ёллаган террорчиларни ушлашда ёрдам берди