https://sputniknews.uz/20250808/dxx-radikal-guruhlar-51124374.html
ДХХ Москвада мигрантларни радикал гуруҳларга ёллаган террорчиларни ушлашда ёрдам берди
ДХХ Москвада мигрантларни радикал гуруҳларга ёллаган террорчиларни ушлашда ёрдам берди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ҳуқуқ-тартибот идоралари Москвадаги мигрантларни радикал гуруҳларга ёллаган ячейкани фош қилишга Россия хавфсизлик кучларига ёрдам берди. Россия... 08.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-08T14:06+0500
2025-08-08T14:06+0500
2025-08-08T14:06+0500
россия
ўзбекистон
террорчилик уюшмаси
террорчилар
экстремизм
европа иттифоқи
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх)
мигрантлар
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/08/51124558_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_ab4d4df38775c3610c364c195132f978.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон хавфсизлик кучлари ёрдамида Москвада мигрантларни ёллаган тақиқланган диний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, радикаллар кураторлари Европа Иттифоқида жойлашган, дея хабар беради Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) жамоатчилик билан алоқалар маркази.Қайд этилишича, Европа Иттифоқи ҳудудида жойлашган ХТТ мафкурачилари мувофиқлаштируви остида радикаллар меҳнат мигрантларини террорчилик ташкилоти таркибига ёллаганидан далолат берувчи фактлар тадбирлар натижасида ҳужжатлаштирилган. Бундан ташқари, махфий йиғилишлар жараёнида, шу жумладан, Telegram мессенжерида видеоконференцалоқа орқали уларни "жаҳон халифалиги" деб аталувчи тузилмани барпо этиш доктринасига асосланган тизимли ўқитишни ҳамда террорчилик ташкилотининг фаолиятига жалб этишни амалга оширган.Таъкидланишича, айбланувчиларнинг яшаш жойларида Россияда тақиқланган ХТТнинг тарғибот материаллари, алоқа воситалари, шунингдек, улар томонидан ноқонуний фаолиятда фойдаланилган ҳамда террорчилик ташкилоти фаолиятининг шакллари ва усуллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот ташувчи қурилмалари топилган ва мусодара қилинган.Россия Жиноят кодексининг 205.5-моддаси 1-қисми (террорчилик ташкилоти фаолиятини ташкил этиш ва бундай ташкилот фаолиятида иштирок этиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилди. Тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20250127/terrorchilar-faoliyat-yangi-shakl-shht-matt-47708086.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Пресечение деятельности ячейки исламистов, вербовавших мигрантов в Москве
Sputnik Ўзбекистон
Пресечение деятельности ячейки исламистов, вербовавших мигрантов в Москве
2025-08-08T14:06+0500
true
PT2M13S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/08/51124558_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_f62d32ef03141894de6290baf1dcb452.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ўзбекистон, террорчилик уюшмаси, террорчилар, экстремизм, европа иттифоқи, давлат хавфсизлик хизмати (дхх), россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх), мигрантлар, дунёда, дунё янгиликлари
россия, ўзбекистон, террорчилик уюшмаси, террорчилар, экстремизм, европа иттифоқи, давлат хавфсизлик хизмати (дхх), россия федерал хавфсизлик хизмати (фхх), мигрантлар, дунёда, дунё янгиликлари
ДХХ Москвада мигрантларни радикал гуруҳларга ёллаган террорчиларни ушлашда ёрдам берди
Ўзбекистонлик ҳуқуқ-тартибот идоралари Москвадаги мигрантларни радикал гуруҳларга ёллаган ячейкани фош қилишга Россия хавфсизлик кучларига ёрдам берди. Россия ЖК бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон хавфсизлик кучлари ёрдамида Москвада мигрантларни ёллаган тақиқланган диний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, радикаллар кураторлари Европа Иттифоқида жойлашган, дея хабар беради Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) жамоатчилик билан алоқалар маркази.
"Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати томонидан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Москва шаҳрида тўққиз нафар чет эл фуқаросидан иборат Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти (кейинги ўринларда - ХТТ) ячейкасининг фаолиятига чек қўйилди," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи ҳудудида жойлашган ХТТ мафкурачилари мувофиқлаштируви остида радикаллар меҳнат мигрантларини террорчилик ташкилоти таркибига ёллаганидан далолат берувчи фактлар тадбирлар натижасида ҳужжатлаштирилган.
Бундан ташқари, махфий йиғилишлар жараёнида, шу жумладан, Telegram мессенжерида видеоконференцалоқа орқали уларни "жаҳон халифалиги" деб аталувчи тузилмани барпо этиш доктринасига асосланган тизимли ўқитишни ҳамда террорчилик ташкилотининг фаолиятига жалб этишни амалга оширган.
Таъкидланишича, айбланувчиларнинг яшаш жойларида Россияда тақиқланган ХТТнинг тарғибот материаллари, алоқа воситалари, шунингдек, улар томонидан ноқонуний фаолиятда фойдаланилган ҳамда террорчилик ташкилоти фаолиятининг шакллари ва усуллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот ташувчи қурилмалари топилган ва мусодара қилинган.
Россия Жиноят кодексининг 205.5-моддаси 1-қисми (террорчилик ташкилоти фаолиятини ташкил этиш ва бундай ташкилот фаолиятида иштирок этиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.