Террорчилар ўз фаолиятида янги шаклни афзал кўрмоқда — ШҲТ МАТТ

© РИА Новости / Владимир ТрефиловГлобальная атака вируса-вымогателя поразила IT-системы компаний в нескольких странах мира.
Глобальная атака вируса-вымогателя поразила IT-системы компаний в нескольких странах мира. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2025
Oбуна бўлиш
ШҲТ МАТТ: Террорчилар ўз фаолиятида рақамли технологиялардан кўпроқ фойдаланишга ўтган.
TOШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Террористик ва экстремистик ташкилотлар ўз ҳаракатларининг географияси ва мазмунини кенгайтириш учун ахборот, телекоммуникация ва рақамли технологиялардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) матбуот хизмати хабар берди.
“Сўнгги пайтларда террорчи ва экстремистлар ижтимоий, диний, миллий, сиёсий характердаги муаммоларни зўравонлик йўли билан ҳал этиш билан бирга, ўз фаолиятида террорчилар ва экстремистларга ўз ҳаракатларининг географияси ва мазмунини тобора кенгайтириш имконини берувчи ахборот, телекоммуникация ва рақамли технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ янги шаклни афзал кўрмоқда”, — дейилади хабарда.
Матбуот хизмати хабарига кўра, бу борада ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси ташкилотга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда ҳар йили терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ШҲТ доирасида қабул қилинган конвенциялар доирасида ўтказилаётган тадбирлар тажрибаси ўрганилмоқда.
“Мавжуд маълумотларга кўра, 2023-2024 йилларда ШҲТнинг Терроризмга қарши конвенцияси ва Экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги конвенция қоидаларини миллий қонунчиликка жорий этиш (татбиқ этиш) бўйича ШҲТга аъзо давлатларда юқорида қайд этилган конвенцияларга қўшилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди”, — дея қайд этилган хабарда.
Қуйидагилар амалга оширилди:
мазкур халқаро шартномалар ижроси учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхати белгиланди;
миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида терроризм ва экстремизмга қарши курашувчи илмий-ҳуқуқий институтлар ташкил этилмоқда;
ваколатли органларнинг ваколатлари тўлдирилиб, бошқа чора-тадбирлар амалга оширилмоқда;
терроризм ва экстремизмга қарши курашиш билан шуғулланувчи субъектларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича бошқа чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Министры иностранных дел СНГ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2024
Хавфсизлик, терроризм, ёшлар ва спорт: МДҲ давлатларининг "янги режалари" маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0