ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Ўзбекистонда энди масофавий тарзда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаларини тиклаш мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари портали хабар берди.
“Ҳайдовчилик гувоҳномангизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, уни янгилаш учун ЙПХ биносига бориш шарт эмас. Барча жараёнларни онлайн амалга оширишингиз мумкин”, – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, янги хизматдан фойдаланувчилар my.gov.uz портали орқали "Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш" хизматига кириб, "Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш" бўлимини танлаган ҳолда ўз аризаларини йўллашади.
Маълумотларга кўра, хизмат нархи 370 800 сўм (0.9 БҲМ) этиб белгиланган. Гувоҳномани почта орқали ўз манзилида қабул қилиб олмоқчи бўлган фуқаролар эса қўшимда 25 000 сўм тўловни амалга оширишади.
Хизмат кўрсатиш муддати — 1 иш куни. Почта орқали етказиб бериш билан бирга, жами 3 иш кунини ташкил этади.
Қуйидаги ҳолатларда эса ариза рад этилади: